Назарбоев сурати акс этган купюра


  • 16 Ноябрь, 2016
  • 1060

Қозоғистон республикаси Миллий банки президент Нурсултон Назарбоев сурати акс этган банкнотни намойиш этди. Ўн минг тенге номиналли банкнот жорий йилнинг 1 декабрь – Биринчи президент куни муомалага чиқарилади.

Қозоғистон Республикаси Миллий банк раиси Данияр Акишев “Мамлакатимиз мустақилликка эришиш тарихи президентимиз билан боғлиқдир. Шу сабаб Миллий банк Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллиги ва мамлакатимиз ривожланишида бевосита бош бўлган президентимизни акс эттирувчи валютани муомалага чиқаради”, деди.

Акишевнинг айтишича, портретни банкнотга жойлаштириш ғояси янги эмас. Дунёда мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган кўплаб давлат раҳбарларининг суратлари билан банкнотлар чиқарилган.

Данияр Акишев ўз чиқишида айнан президент Назарбоев 1993 йили илк банкнотларнинг дизайнини аниқлаб берганлигини айтди.

Назарбоев сурати туширилган купюралар чекланган миқдорда чиқарилиши маълум қилинди.

Шунингдек, Қозоғистон Миллий банки Мустақилликнинг 25 йиллигига атаб янги тангаларни ҳам муомалага чиқаради.


Бошқа мақолалар