Зангезур коридори Озарбойжонга ўтди


  • 15 Сентябрь, 2022
  • 310

Икки кун аввал Озарбойжон-Арманистон чегарасида бошланган тўқнашувлар ортидан Арманистон бош вазири Пашинян тинчлик келишувини имзолашга ва Қорабоғнинг Озарбойжон ҳудуди эканлигини тан олишга тайёрлигини билдирганди. Пашинян Зенгезурни Озарбойжонга ўтишини билдирувчи келишувни ҳам имзолади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғнинг Озарбойжон ҳудуди эканлигини тан олгандан кейин муҳим бўлган Зенгезур коридорини Озарбойжонга ўтишини билдирувчи келишувни ҳам имзолагани маълум бўлди.

Пашинян имзодан аввал “Шундай ҳужжатни имзоламоқчи бўляпмизки, натижада кўплаб кишилар бизни лаънатлайди ва бизга “хоин” дейди. Мен ўзим ҳақимда эмас, Арманистон республикаси тақдири ҳақида қайғуряпман” деб гапирганди.

Ушбу келишувлар имзолангандан кейин Ереванда норозилик намойишлари бошланди. Арманистон мухолифат партиялари Пашинянни хоин деб эълон қилиб, халқни намойишга чақирди.

Бошқа тарафдан тўқнашувларда оғир йўқотишлар берган Арманистонда аскар яқинлари ва ғазабланган аҳоли парламент биноси томон юриш қилди. Парламент олдига тўпланган халқ “хоин Никол” деган шиорлар билан хавфсизлик кучларига ҳужум қилди. Ўлкада зиддият ортиб бормоқда.


Бошқа мақолалар