Тўқаев референдум ўтказишни таклиф қилди


  • 30 Апрель, 2022
  • 213

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Конституция ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди. Президентнинг таъкидлашича,Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар мамлакатнинг сиёсий тизимини тубдан ўзгартириб юборади.

Тўқаев “Биз янги давлат моделига, давлат ва жамият муносабатида янги шаклга ўтмоқдамиз. Ушбу сифатли ўтишни иккинчи республика деб аташ мумкин. Ишчи гуруҳ томонидан асосий қонуннинг 33 моддасига тузатишлар тайёрланган, бу эса Конституциянинг учдан бири ҳисобланади. тузатишлар бўйича қонун лойиҳаси конституцион кенгашга тақдим этилган. Яқин вақтда у ўз қарорини эълон қилади.

Кутилаётган кенг миқёсли ва муҳим ўзгаришлар ўлка келажагига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қиламан” деди.

Тўқаев референдум ҳар бир ватандошга мамлакат тақдирини ҳал этишда ўз қарорини қабул қилиш имконини беришини айтди.

Президентга кўра, референдум – муҳим демократик институт. Лекин Қозоғистонда у сўнгги бор 1995 йил ўтказилган. Бу референдумда ҳозирги Конституция тасдиқланган.


Бошқа мақолалар