Англиянинг яширин ҳужжати фош бўлди


  • 17 Ноябрь, 2016
  • 979

Англияда матбуотга сизиб чиққан бир ҳужжатда инглиз ҳукуматининг Европа иттифоқидан чиққандан кейинги давр учун ҳеч қандай режа қилмагани айтилди.

Британиянинг кўзга кўринган газеталаридан “The Times” маълум қилган, бир консультант фирмаси тайёрлаган “Brexit юкламаси” номли ҳужжатда ҳукуматнинг Brexit даврида имтиёзларини аниқлаш учун яна 6 ой муддатга эҳтиёжи борлиги иддао этилди.

Хабарда “Ҳукумат кучлари Brexitни татбиқ этиш учун ўз лойиҳаларини ривожлантирмоқда. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ лойиҳа тайёрланди. Бу лойиҳалар ҳукумат қамровидан анча ташқарида. Ҳукуматнинг бу лойиҳаларни тезда амалга оширишига имконияти йўқ” дейилган.

Ҳукуматга тавсия сифатида тайёрланган ҳужжатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 30 минг давлат ходимига эҳтиёж сезилиши таъкидланди. Ҳужжат ҳақида баёнот берган Англия транспорт вазири Крис Грэйлинг ҳукуматнинг Brexit лойиҳасини “жамоавий иш” деб баҳолади. Грэйлинг ҳужжатда айтилган 30 минг ходимга ҳожат йўқлигини билдириб “бу даврда 30 минг ходимнинг нима иш қилишини билмайман” деди. 

Инглиз ҳукумати берган  баёнотда ҳужжатнинг расмий эмаслигини ва ҳукумат талабисиз бир маслаҳатчи фирма томонидан тайёрлангани хабар қилинди. 

Инглиз ҳукуматининг келажак учун Brexit режаси йўқлиги иддаолари айниқса инвесторларнинг камайишига сабаб бўлиши айтилмоқда. Халқаро банклар, узоқ муддатли инвесторлар ўлканинг 2020 йилда ўтказиладиган умумий сайловгача бўлган лойиҳасини кўришни истамоқда. 


Бошқа мақолалар