- 2015-02-03
Польшадаги ҳукмрон партия бўлган ҳуқуқ ва адолат партияси бошчиси Ярослав Качиньский ҳукуматининг фашистлар иккинчи жаҳон урушида ўлкасини ишғол қилгани сабабли Германиядан тахминан 1,3 триллион доллар бадал талаб этганини билдирди.
Варшавада уруш вақтида вайронадан қайта қурилган қироллик қалъасида ўтказилган тадбирда гапирган Качиньский “Бадаллар мавзусида музокараларни бошлаш учун Германияга мурожаат қиламиз” деди. Качиньский бунинг “узун ва қулай бўлмаган бир йўл” бўлишини, лекин “бир кун муваффақият келтиришини” гапирди.
1,3 триллион доллар бадал тўланишининг Полша-Германия келишувига хизмат қилишини таъкидлаган Качиньский немис иқтисодиёти бу тўловни амалга ошира оладиган ҳолатда эканлигини сўзлади.
“Германия Польшага қарши ишлаган жиноятларининг ҳисобини ҳеч қачон бермади” деган Качиньский ҳарбий жиноят қилган кўплаб немисларнинг урушдан кейин Германияда жазосиз қолганлигига диққат қаратди.
Урушда 3 миллиони яҳудий, жами 6 миллион Польша ватандоши ўлдирилган ва буларнинг бир қсми шарқдан ишғол қилган совет армиясининг қурбони бўлганди. Польша ҳукумати совет иттифоқининг босими билан ўлканинг ўша даврдаги коммунист бошчиларининг 1953 йили Германиядан ортиқча бадал сўрамасликни қабул қилувчи декларацияни рад этди.
Германия урушдан кейинги йилларда шарқ блоки ўлкаларига бадал тўлаганлигини, Польшанинг чегаралар қайта чизилган вақтда шарқда йўқотган ҳудудлари ўрнига Германиянинг урушдан олдинги ҳудудларининг бир қисми берилганлигини таъкидламоқда.