Мексикада дўл бўрони


  • 2 Июль, 2019
  • 525

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида дўл бўронидан кейин шаҳар муз билан қопланди.

Мексиканинг жануби-шарқидаги Гвадалахара шаҳрида ёз ўртасида юзага келган дўл бўрони туфайли кўчалар оппоқ тус олди. Шаҳарни муз билан қоплаган дўл камида 200 та уй ва иш жойларига зарар етказди. Бундан ташқари камида 50 та автомобиль музга кўмилиб қолди. Шаҳарнинг марказдан узоқроқда жойлашган 6 та тумани 2 метрга яқин қалинликда музга кўмилди.

Шиддатли дўл ёғиши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар