Россия халқаро жиноий суд таркибидан чиқди


  • 17 Ноябрь, 2016
  • 1017

Россия президенти Путин ўлканинг халқаро жиноий суд таркибидан чиқиш ҳақида фармонга имзо чекди.

Фармонда “Россия юстиция вазирлиги тақдим этган ва ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа федерал органлар билан келишилган Россиянинг халқаро жиноий судининг Рим статуси иштирокчиси бўлмаслиги ҳақидаги таклифи қабул қилинсин” дейилган.

Бундан ташқари президент Россия ташқи ишлар вазирлигига БМТ бош секретарига тегишли хабар жўнатишни топширди. Ушбу фармон имзо қўйилган кундан бошлаб кучга киради.

Халқаро жиноий суд халқаро ҳамжамиятни безовта қилган жиддий ишларни, масалан, геноцид, инсониятга қарши жиноят, ҳарбий жиноят кабиларни кўради. 


Бошқа мақолалар