Нью-Йорк шаҳрида ҳам намойишлар бошланди


  • 6 Декабрь, 2014
  • 1058

Минглаб кишилар намойиш ўтказиб, Нью-Йорк кўчаларига чиқишди ва Бруклин кўпригидаги йўл ҳарактини тўхтатиб қўйишди. Бу ҳақида “The Washington Post”нашри маълум қилади.

Бу намойишчилар ҳам Фергюсондаги намойишчилар каби АҚШ судининг ирқчилик руҳидаги жиноят бўйича нохолис қарор чиқарганидан норози бўлишмоқда.

Шу йилнинг 17 июлида шаҳарнинг Статен-Айленд туманида 34 ёшли қора танли фуқаро Эрик Гарнер ҳудуд полициячиси Даниель Пантело томонидан отиб қўйилган ва воқеа жойида ҳалок бўлган эди. Терговда полициячи қурбонини шубҳали ҳаракати туфайли отиб қўйгани ҳақида кўрсатма берган эди. Ўшандан бери давом этиб келаётган суд жараёнлари 3 декабрь куни Даниель Пантелонинг оқланиши билан якунланди.

Шундан кейин, Нью-Йоркда яшайдиган қора танли америкаликлар кўчаларга чиқиб, намойиш бошлашди. Тартибни сақловчи кучлар бу одамларни тарқалиш ҳақида огоҳлантиришган. Натижа бўлмагач, куч ишлатилган ва 80 дан ортиқ исёнчилар ҳибсга олинган. Айни пайтда ҳудудда қатъий назорат ўрнатилган.


Бошқа мақолалар