- 2017-03-20
Декабрь ойи охирида бир нечта Қозоғистон вилоятларида аномал қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақида ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин хабар берди.
Юрий Ильин “Метеорологларнинг хабар беришича, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Алмати вилоятларида кучли қор ёғади. Бу қор ёғишлари аҳоли ҳаёт фаолиятига хавф туғдириш мумкин” деди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, декабрь ойининг бошларида ўлкада ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Лекин бу узоқ давом этмайди. Хабарда “Шимол ва шарқда ҳаво ҳарорати бирданига пасаяди. Баъзи жойларда термометр минус 30 даражага пасаяди. Ҳозирдан барча шошилинч хизматлар кучайтирилган меҳнат кунига ўтишган. Трассаларда 40 та тиббий-қутқарув станцияси ва ўнлаб исиниш пунктлари ташкил этилди” дейилган.
“Лекин фавқулодда вазият хизматини қорнинг аномал миқдори баҳорда тошқинларни пайдо қилиши хавотирлантирмоқда. Шунинг учун селга эрта тайёрланиб, шаҳардан чиқарилаётган қорни аҳоли пункларидан узоққа етказилиши таъминланмоқда” дейилади.
Эслатиб ўтамиз, 19-20 ноябрь кунлари Алмати шаҳри ва вилоятида кучли қор ёғиб, икки кун ичида ойлик ёғиргарчилик меъёри 73 мм қор ёғди. Табиат ҳодисаси мегаполис йўлларида улкан транспорт тиқинларига сабаб бўлди. Коммунал хизматлар кўчаларни қордан аранг тозалашди. Ўтган 4 суткада шаҳардан 123 минг кубометр (2300 поезд вагони) қор чиқарилди.