Қирғиз-Тожик чегарасида отишма


  • 6 Июнь, 2022
  • 169

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари орасида отишма юз берди.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, 5 июнь куни соат 12:00 да Булоқ-боши атрофида отишма бошланган.

Қирғизистон чегара хизмати “Ҳудудни тарк этиш ҳақидаги талабга бўйсунмаган Тожикистон чегарачилари қирғиз ҳарбийларига қарата ўқ узишди. Икки ўлка ҳарбийлари ўртасида отишма юзага келди. Отишмада тожик ҳарбийлари миномётдан фойдаланди” деб маълум қилди.

Бундан ташқари, Тожикистон томон чегара чизиғига оғир ҳарбий техникаларни тўплаётгани ҳам билдирилди.

Яраланган ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ 12 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги қуролли тўқнашув юз берганди.


Бошқа мақолалар