- 2015-11-13
Италияда бир неча йиллардан бери қидирувда бўлган мафия бошчиси бўлган Марчелло Пеше қўлга олинди. Бош тарафида қурол ўрнига Жан-Поль Сартр, Альбер Камю, Марсель Пруст ва Габриэль Гарсиа Маркес китоблари бор эди. Уни ҳибсга олаётганида ёнига Сартрнинг “Балоғат даври” китобини олишни истаган Пеше полиция ходимларини ҳайрон қолдирди.
Италияда анча йиллардан бери қидирувда бўлган Пешенинг яширинган уйга бостириб кирган полиция ходимларидан бири мафия бошчисининг ётоқхонасида қурол ўрнига китобга дуч келиб, ҳайрон бўлишганини “Биз учун энг катта сюрприз Пешенинг китобларини кашф этиш бўлди” деб гапирди. Маҳаллий нашрларда ўрин олган хабарларга кўра, Пеше полиция уни ҳибсга олаётганида қаршилик кўрсатмади. Фақат Сартрнинг “Балоғат даври” китобини кўрсатиб “Китобни ҳали ўқиб угатмагандим, олволсам бўладими?” деб сўраган. Ҳуқуқ таълимини олган, француз тилида гаплаша оладиган Пеше Италия нашрларида “китобсевар мафия бошчиси” деб тилга олинмоқда.
Прокурор уйдаги китобларнинг Марчелло Пешенинг “мураккаб характерга эгалигини кўрсатишини”, мафия бошчисининг “теран ақлини жиноят ишлаш учун фойдаланганини” айтди.