- 2019-10-31
Габон президенти Али Бонго Ондимба “Келажакка инвестиция” конференциясида иштирок этиш учун борган Саудия Арабистонининг Риёд шаҳридан ватанига қайтмади. Ондимбадан 24 октябрдан бери ҳеч қандай хабар бўлмаган.
Президент Али бонго Ондимба Саудия Арабистон валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмон ташкиллаган “Келажакка инвестиция” конференциясида иштирок этиш учун 24 октябрда Риёдга борганди. Ўша кундан бери Ондимбадан дарак йўқ.
Журналист Жамол Қошиқчининг Саудия Арабистон элчихонасида қатл этилишидан кейин бутун дунё янги суиқасд эҳтимоли ҳақида гапирмоқда.
2018 йил 24 октябрдан бери Ондимбадан ҳеч қандай дарак бўлмаган. Аҳвол бундай тус олгач ҳамманинг хаёлига “Ажабо президент Ондимбанинг бошига ҳам Жамол Қошиқчининг куни тушмадимикан?” деган савол келди.
Бошқа тарафдан “AFP” хабар агентлиги ўтган кунларда Ондимбанинг Саудия Арабистондаги бир касалхонада эканлигини иддао этганди.