- 2020-01-31
Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ын комада эканлиги ва ваколатларининг бир қисмини синглиси Ким Ё Чжонга топширгани хабар берилмоқда.
Жанубий Кореянинг собиқ президентларидан Ким Дэ Чжунга маслаҳатчи бўлган Чанг Сонг-мин бу йил кўп тадбирларда иштирок этмаётган Кимнинг соғлиғи ёмон эканлигини айтди. Синглиси Ким Ё Чжоннинг ўлкани бошқаришда ёрдамчиликка тайёрлигини билдирган Чанг “Аниқ бир ўринбосар белгиланмади. Шу сабабли бу узоқ вақт давом эта олмаслиги учун Ким Ё Чжон саҳнага чиқмоқда” деди.
Чангнинг бу ҳақдаги иддаолари Жанубий Корея разведка вакилларининг Кимнинг 33 ёшли синглиси расмий тайинланмаган бўлса ҳам бошчи сифатида иш олиб бораётгани борасидаги баёноти ортидан келди. Шимолий Корея бошчиси Ким ҳақида апрель ойида “соғлиғи жойида эмаслиги ёки ўлганлиги” бўйича мишмишлар чиққанди. Кимнинг 15 апрелда ўлканинг қурувчиси ва бобоси Ким Ир Сеннинг туғилган кунини нишонлаш тадбирида ҳам иштирок этмаганлиги турли гап-сўзларга сабаб бўлганди. Бу гап-сўзлар ортидан Кимнинг пойтахт Пхеньянда ўғит фабрикаси очилишида тушган суратлари тарқалганди.