АҚШ капитолийсига ҳужум


  • 3 Апрель, 2021
  • 351

Вашингтонда жума куни номаълум шахс автомобилида АҚШ конгресси олдидаги постни бузиб ўтишга уринди. У икки нфар полиция ходимини босиб ўтиб, бетон тўсиққа урилиб тўхтади.

Сўнгра автомобилдан тушган эркак киши қўлида пичоғи билан полиция ходимларига ташланди. Хавфсизлик хизмати ходимлари унга ўқ узиб, жароҳатлашди. Сўнгра ҳибсга олинган шахс касалхонага етказилди.

Кўрсатилган ёрдамга қарамай ҳужум қилган эркак касалхонада жон берди. Ҳужумдан зиён кўрган бир полиция ходими Уильям Эванс ҳам жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Ҳодисадан сўнг полиция дарҳол конгресс атрофини ҳалқа билан ўраб олиб, хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Вашингтон полиция бошлиғи Роберт Конти бу ҳодисанинг терроризмга алоқаси йўқлиги билдирди. 


Бошқа мақолалар