Ўзбекистонда ажрашиш тўлови ошди


  • 24 Июль, 2018
  • 609

Ўзбекистонда ҳукумат эр-хотин ажрашиши учун тўланадиган тўловни 4 бараварга оширди.

Авваллари ажрашмоқчи бўлганлар энг кам иш ҳақининг 50%и миқдорида (12 доллар) тўлов тўларди. Энди бу тўлов 368 600 сўм, яъни 47 долларга кўтарилади. Иккинчи бор ажрашишда давлатга 221160 сўм, яъни 28 доллар тўланар эди. Энди бу рақам 737200 сўм, яъни 95 долларга кўтарилди.

Ўзбекистонда ажрашиш жараёни кўп босқичли амалга ошади. Суд илк мажлисида жуфтларни ажратмайди, уларнинг ярашиши учун муҳлат беради. Бу бир неча йилгача чўзилиши мумкин.

Ўзбекистон адлия вазирлигига кўра, ўлкада 2017 йили 32 минг жуфт ажрашган. Уларнинг 58%ининг турмушлари 1 ва 8 йил орасида давом этган. 2017 йил ажрашишлар сони 2016 йилдагига нисбатан 8%га ошган.


Бошқа мақолалар