- 2023-12-07
Кеча Қирғизистонда ўтказилган президентлик сайловларида Сооронбай Жээнбековғолиб бўлди. Социал-демократик партия вакили Сооронбай Жээнбеков президентлик сайловида 54,75% овоз билан ғолиб бўлди.
Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов 33,8% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни "Бутун Кыргызстан" партияси вакили Адахан Мадумаров 6,47% овоз билан эгаллади.
Қирғизистон республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотлари:
Сооронбай Жээнбеков 916 081 - 54,75%;
Омурбек Бабанов 565 515 - 33,8%;
Адахан Мадумаров 108 200 - 6,47%;
Темир Сариев 42 959 - 2,57%;
Талатбек Масадиков 10 592 - 0,63%;
Улукбек Кочкоров 8 371 - 0,5%;
Азимбек Бекназаров 2 730 - 0,16%;
Арстанбек Абдылдаев 1 988 - 0,12%;
Арсланбек Малиев 1 588 - 0,09%;
Эрнис Зарликов 1 529 - 0,09%;
Токтайим Уметалиева 1 430 - 0,09%;
Ҳаммасига қаршилар 12 135 - 0,73%.
Аввалроқ овоз бериш вақтида сайлов участкасида Сооронбай Жээнбеков Қозоғистон билан келгусидаги муносабатлар ҳақида гапирди. “Қозоғистон – бу бизнинг қўшнимиз. У бизга биродар республика. Биз бу давлатнинг суверенитетига ва мусатқиллигига ҳурмат билан қараймиз” деди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президентлик сайловлари кеча 15 октябрь куни ўтказилди. Президентлик учун сайловда 11 нафар номзод иштирок этди.