Ўрта Осиё дунёнинг энг порахўр минтақаси


  • 13 Декабрь, 2016
  • 1112

“Guardian” газетаси Ўрта Осиё давлатлари совет иттифоқи парчаланганидан кейин порахўрлик энг ривожланган ўлкаларга айланганини ёзди.

Ғарб нашри Ўрта Осиё ўлкаларидаги демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни “Советдан кейинги тушнинг ўлими” деб баҳолади. 

Британиянинг “Guardian” газетасида чоп этилган “Демократияни ўғирлашди: Бунинг номи “Советдан кейинги тушнинг ўлими” сарлавҳали мақолада Ўрта Осиё ўлкаларида мустақилликдан кейинги 25 йилда юзага келган ижтимоий ҳолат таҳлил қилинган.

Мақолада мустақиллик даврида беш Ўрта Осиё давлатида президентлар босқичма-босқич ўз авторитар режимини қурганликлари айтилди. 

Ёзувда “Тожикистонда Имомали Раҳмон портретлари, Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг олтин ҳайкали майдонларни тўлдира бошлади. Бу беш ўлканинг барчасида давлат бошқарувчиларининг оила аъзолари ва яқинлари бой бўлишди. Ўрта Осиё дунёнинг порахўрлик ва коррупция энг ривожланган минтақасидир. Лекин хорижий бизнесмен ва сиёсатчилар бу ердаги табиий бойликларга эриша олиш учун минтақадаги авторитар режимларнинг босим ўтказишларига кўз юмдилар” дейилган. 


Бошқа мақолалар