- 2023-05-26
Эрон Басиж милиция кучларининг қўмондони Нақдий, Миср раҳбари Мурсийнинг АҚШ тарафидан постидан ағдарилганини, худди шундай усулнинг Эрдўғон учун ҳам татбиқ этилишини даво қилди.
Эрон инқилоб ҳимоячиларининг пастки тармоғи Басиж милиция кучларининг қўмондони Муҳаммад Ризо Нақдий “Миср президентини АҚШ бартараф қилди, худди шундай сценарий Туркия Бош вазири Эрдўғон устида ҳам ижро этилмоқда” деди. Пойтахт Теҳронда бир йиғилишда гапирган Нақдий Мисрдаги воқеалар ва Туркияда сўнгги вақтларда юз берган намойишлар орасида жуда кўп ўхшашликлар топди. АҚШнинг Мурсийни инқилоб принципларидан узоқлаштириб, ёлғон ваъдалар билан сулҳ майдонига тортганлигини айтган эронлик генерал “АҚШнинг ҳийлакор стратегияси мусулмон раҳбарларни ўзлари билан келишув столига ўтқазиш, шу тариқа раҳбарларни халқининг олдида беобрў қилиш, сўнгра мухолифларни уларга қарши отлантириш. Шу йўл билан парда ортидан мусулмонларни сиёсий саҳнадан тушириб ташлайдилар. Бугун бу усул Туркия бош вазири Эрдўғон учун қўлланилмоқда. Собиқ Иттифоқ раҳбари Михаил Горбачёв устидан ҳам шу усулни қўллаган АҚШ, эртага худди шу ҳийласини Эрон учун режалаштирмоқда” деди.