- 2024-03-01
Россиялик сиёсатчи Евгений Тарло “АҚШ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни йўқ қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишга тайёр” деди.
Россия Думасининг юқори палата Федерация кенгашининг собиқ аъзоси ва машҳур сиёсатчи Евгений Тарло, Туркиянинг охирги йилларда олиб бораётган мустақил сиёсати ҳақида гапириб, АҚШнинг бундан ниҳоятда норози эканлигини айтди.
“АҚШ узоқ йиллар давомида НАТОдаги иттифоқдошлари устида яккаҳоким бошқарувга эга эди. Охирги пайтларда Туркия АҚШнинг Яқин Шарқдаги режа ва буйруқларини назар писандага олмай мустақил сиёсат юрита бошлади. АҚШ бундан ниҳоятда норози. Шу боис АҚШ" "Туркия президенти Эрдўғонни йўқотиш (ўлдириш) учун қўлидан келган ҳамма ишга тайёр” деди.