Франциядаги намойишлар 43 минг кишини ишсиз қолдирди


  • 27 Декабрь, 2018
  • 539

Францияда 17 ноябрда бошланган “Сариқ нимчаликлар” намойишлари 43 минг кишининг ишсиз қолишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Франция иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, “Сариқ нимчаликлар”нинг намойишлари бошланганидан кейин ширкатлар учраган зарарлар натижасида 43 минг киши ишидан айрилди. Ишсиз қолган бу кишиларнинг давлатга 28 миллион евро зарар келтиргани аниқланди.

Халқаро савдо марказлари кенгаши (CNCC) яқин 10 кун аввалги баёнотида намойишлар бошланганидан бери савдо марказларидаги зиёратчилар сонида сезиларли даражада камайиш бўлган.

Баёнотда 800 савдо маркази бўлган ўлкада намойишлар туфайли 280 та марказнинг учраган зарари 2 миллиард евро бўлгани қайд этилди. 


Бошқа мақолалар