Ғордан 188 ёшли одам топилди


  • 3 Октябрь, 2024
  • 92

Ҳиндистонда бир ғорда териси суягига ёпишиб қолган аҳволдаги соч-соқоллари ўсиб кетган жуда қари одам тасодифан топилди. Ёши 188 эканлиги иддао этилган одам касалхонага етказилди.

Ғордан топилган одам ҳақидаги хабар қисқа вақт ичида бутун дунёга тарқалди. Унинг ёшини эшитганлар эса қулоқларига ишонмади.

188 ёшда эканлиги иддао этилган одамнинг териси суягига ёпишгудек даражада озғин эканлиги кўрилди. Оч ва соқоллари ўсган ҳолда қутқарувчилар томонидан ғордан чиқарилиб, касалхонага етказилди.

Мутахассислар тарафидан тиббий назорат остига олинган одамнинг шахси аниқланди. Уни танийдиганларнинг гапига кўра, одам 188 ёшга келган.

Ижтимоий тармоқларда ёйилган лавҳаларда унинг ғордан чиқарилиши ва кишининг раҳми келадиган даражада ориқлаб кетганини кўришимиз мумкин. Расмий ҳужжатларда ҳозирда ҳаётда бўлган ва энг қари одам 112 ёшли Жон Тиннисвуд ҳисобланади.


Бошқа мақолалар