Қозоғистонда қарилик ва болалар нафақаси ортади


  • 15 Декабрь, 2016
  • 1103

2017 йили қарилик нафақаси ва фарзанд туғилганда бериладиган нафақа 20%га ортади. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айтиб ўтди.

Пойтахтнинг мустақиллик саройида Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилмоқда.

Назарбоев ўз нутқида “Мен ҳукуматга келгуси йил нафақа миқдорини 2016 йилгига нисбатан 20%га кўтаришни топшираман. Ушбу ортиш 2,2 миллион қозоғистонликни қамраб олади. Бундан ташқари 2017 йил 1 июлдан фарзанд кўрганда бериладиган нафақани ҳам 20%га кўтаришга кўрсатма бераман. Бизда ҳозир туғилиш жуда юқори, 55%ни ташкил этади” деди.

Давлат раҳбари 1996 йил Қозоғистоннинг 35% аҳолиси қашшоқлик даражаси остида эканлигини таъкидлади. Назарбоев “Мустақиллик йилларида қашшоқлик даражасида кун кечирадиган аҳоли сони 12,5 баравар камайди” деди.

Фарзанд кўрганда бериладиган нафақа давлат бюджетидан ишлайдиган ва уй бекаси бўлган бўлган барча аёлларга берилади. Нафақа миқдори 31,41 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (МРП), яъни биринчи, иккинчи ва учинчи фарзандга 2016 йили 66 минг 621 тенгени, тўртинчи ва кейинги фарзандларга 52,35 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (111 минг 035 тенге)ни ташкил қилган. 


Бошқа мақолалар