- 2017-04-26
Авиарейсларнинг ортиши икки давлат орасида ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига олиб келади.
Қозоғистон граждан авиацияси қўмитаси халқаро ташувни ривожлантириш бўйича тинимсиз ишлар олиб бормоқда. Ушбу ишлар натижасида Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида авиарейслар сони янада ортмоқда.
2019 йилнинг баҳор-ёз мавсумида “Эйр Астана” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниялари Алмати ва Тошкент орасидаги рейслар сонини ҳафтасига 7 дан 10 тага, Астана ва Тошкент орасидаги рейслар сонини эса ҳафтасига 4 тадан 6 тага оширади.
Шу тариқа икки ўлка орасидаги рейслар ҳафтасига 22 тадан 32 тага ошади.
Авиарейсларнинг ортиши икки ўлка орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, Ўзбекистонда “Қозоғистон йили” муносиб ўтишига ҳисса қўшади.