Берлинда теракт содир этилди


  • 20 Декабрь, 2016
  • 945

19 декабрь оқшом вақтида Берлинда Ниццада ёзда содир этилган терактга ўхшаш ҳужум содир этилди. Польшанинг Гданьск шаҳри автомобиль рақамига эга бўлган юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Курфюрстендамм кўчасида Рождество ярмаркасига йиғилган одамлар устига ҳайдаб, уларни атайлаб босиб кетган. Ҳайдовчи кўча бўйлаб 50 метрча юриб ўтган. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши шифохонага етказилган. Маълум бўлишича, яраланганлар ичида сайёҳлар ҳам бор. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Ижтимоий тармоқларда Берлин полицияси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини кўчага чиқмасликка чақирган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган) террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. 


Бошқа мақолалар