Осиёдаги урушлар аслида нефть учунми?


  • 24 Декабрь, 2012
  • 1538

 Алан Гринспин, Жон Маккейн, Жорж Буш, Сара Полин ва бошқа сиёсатчи, юқори мансабли давлат амалдорларига кўра Ироқдаги уруш ҳақиқатда нефть учун эди.

Дик Чейни 11 сентябр воқеаларидан кейин Ироқ нефть конларини биринчи даражадаги миллий масала даражасига кўтарди.

“The Sunday”шундай ёзади:

“9/11 дан 5 ой олдин АҚШ Ироқ нефть конларини назоратга олиш мақсадида… Ироққа қарши тарғибот амалларини бошлади…”

Француз махфий хизматига кўра Афғон уруши 9/11 дан анча олдин режалаштирилган. АҚШнинг мақсади Афғонистон орқали қувурларда Марказий Осиёдан нефтни осон ва арзон транспорт қилиш эди. 11 сентябрдан озгина олдин АҚШ Толибон ҳукуматига танлаш учун икки йўл таклиф қилди: Вашингтон манфаатларини ҳимоя қилиш ва кўплаб мададга эга бўлиш ёки АҚШнинг Афғон ҳудудига киришига қаршилик қилиш ва бомбалар ёмғири остида қолиш.

Конгресмен Эд Меркей шундай деган эди:

“Биз нефть туфайли Ливиядамиз.”

Ва АҚШ ва Англия нефть саноатини миллийлаштирилишини эълон қилгани учун Эроннинг қонуний раҳбарига босимлар ўтказишни бошлашди.

Бу ГАЗ учун уруш эди…

Жон Болтон ўтган йили шундай деган эди:

“Биз иқтисодиётимизни нефть таъминотидан маҳрум бўлиб қолиши ёки нефтни жуда юқори нархда сотиб олишдан сақланиш учун жуда кўп урушларни бошдан кечирдик.”

Афғонистондан ўтказилиши режалаштирилган қувурлардан АҚШ нефть билан бирга табиий газни ҳам олиб кетишни хоҳлаган эди.

Жон С.К Дейли ёзади:

“7.6 млрд долларга баҳоланган 1,040 мил (таҳминан 1600 км) узунликдаги TAPI (Туркманистон-Афғонистон-Пакистон-Ҳиндистон) табиий газ қувури узоқ тарихга эга. Бу қувур тўғрисидаги таклиф 1995-йили Туркманистон ва Покистон ўртасида имзоланган келишув меморандуми ортидан ўртага ташланган, яъни Толибон ҳали Қобулни эгалламасдан олдин. TAPI бир йилда 33 млрд куб метр туркман газини ўтказиш қувватига эга бўлиб, Туркманистоннинг Давлатобод газ конларидан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг Фазилка шаҳригача чўзилиши режалаштирилган эди.”

TAPI учун Толибоннинг розилиги керак эди. Унокал номли АҚШ компанияси Central Asian Gas Pipeline Ltd Консорсиумини ташкил қилди. Толибон делегацияси АҚШга учиб бориб, Хьюстонда жойлашган Унокал штаб-квартирасида лойиҳани имзолади.

Толибон делегациясининг АҚШга ташрифи ҳукумат медиаси томонидан эътироф этилган эди. Буни қуйидаги сурат ҳам тасдиқлайди. Бу сурат Унокол штаб квартирасида олинган:


АҚШ ҳукуматидан ёрдам олган Унокол ва Энрон каби компаниялар 2001 йилгача нефть қувурлари қурилиши ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Толибон билан бир қанча “илиқ” суҳбатлар ўтказиб келишган.

Махфий ҳизматда катта тажрибага эга бўлган икки француз таҳлилчиси ҳам буни тасдиқлашади:

“2001 йилнинг августигача АҚШ Толибонни Марказий Осиёдаги барқарорлик манбаси сифатида кўрди. Толибон Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонинг бой нефть конларидан бошланиб, Афғонистон ва Покистондан то Ҳинд океанигача чўзилиб кетган қурилажак нефть қувурлари хавфсизлиги кафолатчисига айланиши лозим эди. Ўша пайтда Марказий Осиё конлари Россия томонидан том маънода назоратга олинган бўлиб, Буш ҳукумати бу ҳолатга чек қўйишга ҳаракат қилди.”

Толибоннинг нафси ҳакалак отиб, транзит учун катта миқдорда тўлов сўради ва натижада музокаралар деярли тўхтаб қолди. АҚШнинг ғазаби ортди. 2001 йилнинг июлида Генуяда бўлиб ўтган Катта Саккизлик саммитида Ғарб дипломатлари АҚШ жорий йилнинг охиригача Толибон ҳукуматини ағдариб ташлашни режалаштираётганига ишора қилишди. 11 сентябр воқеалари эса шунчаки режани тезлаштириб юборди.

Сал ўтмай Афғон уруши бошланди. Карзай президент бўлди (тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Карзай айнан Унокол компаниясининш консултанти бўлган). Роппа-роса бир йилдан сўнг АҚШ янги Афғон ҳукумати билан TAPI бўйича келишув имзолади.

Ҳиндистон ҳам TAPIни имзолади. Шу билан TAPI учун рақобатчи ҳисобланган IPI (Эрон-Покистон-Ҳиндистон) қувури барбод этилди.

Қувур-орзулар

Ҳақиқатда, айни вақтдаги глобал геосиёсий рақобатларнинг деярли барчаси ким “Янги Ипак Йўли”ни бошқаришига боғлиқ бўлиб қолган.

Буни тушуниб олиш учун қуйидаги хариталарни диққат билан кўриб чиқиш керак:



Бу ерда эса Ҳиндистон TAPIни имзолашидан Эрон ва АҚШ томонидан режалаштирилган икки рақобатчи қувурлар тизимини кўриш мумкин:


Хариталардан кўриниб турибдики, бир томондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари, иккинчи томондан Россия, Хитой, Эрон ўртасидаги геосиёсий уруш авжига чиқмоқда.

Эрон ва Покистон Ҳиндистонни қўшмаган ҳолда ва албатта Россиянинг кўринмас ҳомийлиги остида янги қувурлар тизимини барпо этиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Ҳақиқатда, айни чоғда, “Катта Ўйин” Россия ва АҚШ томонидан Евроосиё нефть ва табиий газ заҳираларини назорат қилиш мақсадида ўйналмоқда:

"Совет Иттифоқи қулаган бўлса ҳам, Россия Американи Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришда муқим туриб келяпти. АҚШ Европа Иттифоқи энергетика таъминотини ўзгартириш, биринчи навбатда Россия доминантлигидан халос этишни истаётган бир пайтда, Россия Европанинг ўз газига қарамлигини оширишни кўзламоқда. Аллақачон Европани рус гази билан таъминлайдиган 3 та ўлкалараро қувур тизими барпо этилган бўлиб, Россия яна икки қувурни режалаштириб қўйган."

Тобора қудрати ўсиб бораётган Хитой ҳам бу “Катта Ўйин”га аралашиб қолмоқда:

“Янги Катта Ўйин”даги учинчи “катта ўйинчи” Хитойдир. Хитой деярли дунёнинг биринчи рақамли энергия истеъмолчисига айланган бўлиб, аллақачон Туркманистон газини Марказий Осиё-Хитой номи билан маълум қувурда Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Шинжон провинциясига етказишни йўлга қўйиб улгурган. Пепе Эскобар 2009 йилда ишга туширилган бу қувурни 21-асрнинг Янги Ипак Йўлига дебоча деб атайди. Хитойнинг энергияга бўлган талабини 150 фоизга оширишни режалаштирган бўлиб, бунинг учун фақатгина Марказий Осиё давлатлари билан эмас, балки оғир санкциялар қўйилган Афғонистон ва Эрон билан ҳам энергетик алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Хитой ўз ҳудудидан ўтадиган 5 та Ғарб–Шарқ газ қувурлари тизимини қуришни мақсад қилиб қўйган. Шулардан бири (Шинжон-Шанхай) амалда ишлаяпган бўлиб, қолганлари қурилиш устида ва Марказий Осиё газ заҳираларига уланади.

Хитой, шунингдек, TAPIга муқобил: Туркманистон-Афғон-Хитой қувури таклифини ҳам ўртага ташламоқда.

Эронни ҳам муҳим “ўйинчи” деб ҳисоблаш мумкин:

"Яна бир муҳим мамлакат - Эрондир. У газ заҳиралари бўйича иккинчи ўринда туради ва 2009 йили кунига 4.17 млн баррел билан жами 93 млрд баррел нефть ишлаб чиқарган. Эроннинг фаол “ўйинчи” экани АҚШнинг ғашига тегади. 1997 йилда ишга туширилган Эрон-Туркманистон газ қувури Марказий Осиёдан ташқарига чиқадиган илк қувур эди. Бундан ташқари, Эрон Хитой билан 120 млрд долларлик газ-қидирув келишувига ҳам эга. 2004-йилда имзоланган бу келишувга кўра Эрон 25 йил давомида йилига 10 млн тонна атрофида суюлтирилган газни Хитойга етказиб бериши керак. Бундан ташқари Хитой Эрон ҳудудида шунга ўхшаш бошқа қидирув ва бурғулаш ишларида ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга. Эрон шунингдек, ўз газини АҚШнинг Набукко қувурига рақобатчи сифатида кўрилаётган Форс Гази қувури орқали Европага ҳам сотишни режалаштирган."

Хитой Эронни нефть ва газ учун дастаклайди:

"Хитой ҳақида гап кетганда Вашингтон санкцияларини бир нигоҳ ташламасдан рад этган ва дунёдан тобора ажратиб қўйилаётган Эрон Хитойнинг биринчи даражали миллий хавфсизлик масаласига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Сабаби Хитой Эрон нефть ва газини арзон нархда олади ҳамда ўз навбатида Эрон Хитойни янги санкциялардан ҳимоячи сифатида кўради."

Нега Сурия?

Савол туғилади: нега айни дамда Сурияга эътибор кучаймоқда?

Бунга шундай жавоб бериш мумкин: Сурия 1,200 кмли режалаштирилаётган Араб Гази қувурининг энг муҳим қисми ҳисобланади:




Шундай қилиб, режим ўзгартилиши Сурияга қарши 20 йил олдин режалаштирилган (шу билан бирга Ливия,Ироқ, Ливан, Сомали, Судан ва Эронга ҳам) эди.

Суриянинг Араб Гази қувури тармоғида тутган марказий роли эса нега айнан Сурия нишонга олинилаётганини англаб етишда калит вазифасини ўтайди.

Худди Толибон Унокол қувурлари транзити учун кўп хақ талаб қилгандан кейин ҳужумларга учрагани каби, Ассад ҳам энди ишончли “ўйинчи” сифатида кўрилмай қўйилгани учун “боши балодан чиқмаяпти”.

Пароканда бўлиб бораётган Сурия ўзининг яқин иттифоқдошлари Эрон, Россия ва Хитойнинг ҳам кучсизланишига сабаб бўлмоқда.

Пепе Эскобар айни вақтдаги глобал геосиёсий тенденцияларни нима ҳаракатлантириб тураётганини хулоса қилади:

"Мана биз Эрондан то Тинч океанигача чўзилган улкан энергетик жанг майдонида нималар бўлаётгани ҳақида гапиряпмиз. Бу ерда шунингдек, Евроосиё бошқарувини қўлга олиш учун ҳам “суюқлик” уруши кетмоқда.

Ҳа, барчаси “қора” ва “кўк” (табиий газ) олтинларга бориб тақалмоқда ва доимо жаннатдаги сут дарёсидек мавжланиб, оқиб турувчи янги дунё-Қувуристонга саёҳат қилиш вақти келди…"

http://geopolitikauz.blogspot.com сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар