- 2015-11-07
Норвегия дунёда илк бор FM-радиони бутунлай ўчириб, рақамли радиога ўтмоқда. 11 январдан Норвегия FM радиотрансляцияни тўхтатишни бошлайди. FM-радио ўчирилиши Бодо шаҳридан бошланади. йил охиригача Норвегияда барча FM-радиостанциялар фаолиятини тўхтатади.
Лекин Норвегия ҳукуматининг бу қарорини кўпчилик ўз вақтидан илгари деб ҳисобламоқда. “Dagbladet” маҳаллий газетасининг мақоласига кўра, 66% норвегияликлар FMни ўчиришга қарши.
Бу борада ҳайдовчиларга қийин бўлиши кутилмоқда. Ҳисобларга кўра Норвегияда 2 миллионга яқин автомобиль рақамли радиоприёмник билан жиҳозланмаган.
Рақамли радиотрансляцияга ўтиш дегани радиотўлқин тарқатувчи станциялар AM ва FM эмас, рақамли бўлишини билдиради. Тингловчилар учун рақамли тўлқинларни тутиш учун махсус приёмник лозим бўлади. Бундан ташқари, баъзи радиостанциялар интернет орқали эфирга чиқади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Норвегия ҳукумати ушбу қарорда жуда шошилган. Чунки кўпчилик аҳоли фавқулодда вазиятлар ҳақида хабарни асосан FM-радио орқали олишади.
Ушбу скандинав давлатида барча радиоэшиттириш рақамли бўлади. Ҳозирда FM-диапазонда 5 та миллий ва яна бир нечта ҳудудий радиостанциялар ишламоқда. Рақамли DAB формати эса 40 дан кўпроқ станция сигналини узатишга имкон беради. Ҳозирнинг ўзидаёқ рақамли форматда 20 та станция ишламоқда. Норвегия ҳукуматининг таъкидлашича, рақамли сигналнинг бир неча афзал жиҳатлари бор: унда радиоэшиттириш арзонроқ ва ишончлироқдир, айниқса оддий сигналнинг ўтишига ҳалақит қилувчи тоғли ҳудудларда. DAB форматининг овози яхшироқ. Бундан ташқари, Норвегиядаги мавжуд радиоэшиттириш тизими етралича замондан қолган ва унга хизмат кўрсатиш қимматдир.
Норвегиядан ташқари, Швейцария, Дания ва Буюк Британия ҳам рақамли радиога ўтишни режалаштирмоқда.