Нефть нархлари яна кўтарилди


  • 10 Март, 2020
  • 412

Brent” ва “WTI” маркали нефть нархлари кўтарилишда давом этмоқда. “Brent” 6%га, “WTI” эса 4%га ошди.

Лондон биржаси “ICE” савдо натижаларига кўра, “Brent” маркали нефть нархи бир баррель учун 35,85 доллар, “WTI” маркаси эса бир баррель учун 32,38 долларни ташкил этди.

Аввалроқ иккала нефть маркасининг нархлари мос ҳолда 27 ва 31 долларгача тушиб кетганди.

Эслатиб ўтамиз, “Goldman Sachs” банки мутахассислари агар Россия ва ОПЕК “нефть уруши”ни давом эттирса, нефть нархи бир баррель учун 20 долларгача тушиб кетиши мумкинлигини тахмин қилганди.


Бошқа мақолалар