- 2013-09-06
Англиядаги касалхона ва диспансерларда кунига камида 2 киши очлик ва сувсизликдан ўлиши айтилди.
Англиянинг “The Sun” газетасида “махсус” ибораси билан эълон қилинган хабарда 2015 йили ўлка миқёсидаги касалхона ва диспансерлардаги ётоқларида ҳаётдан кўз юмган 856 кишининг ўлим ҳужжатларида ўлим сабаби “етарсиз озиқланиш ёки суюқлик танқислиги” деб ёзилгани маълум бўлди.
Газета 2015 йили касалхоналардаги 297 киши очликдан ва 429 нафари эса сувсизликдан ўлганини айтиб, диспансерларда очликдан ўлганларнинг сони 54, сувсизликдан ўлганларнинг сони эса 76 эканлигини қайд этди.
Хабарда асосан қари хасталарнинг баъзи касалликлар туфайли еб-ичиш қобилиятларини йўқотиши ва соғлиқни сақлаш ходимлари эса хаста билан етарли даражада шуғулланмаслиги, хасталарни овқатлантиришни унутганликлари таъкидланди. Бу орада қари аҳоли билан шуғулланадиган “Age UK” номли уюшма бу борадаги баёнотида ҳукуматнинг бунга эътибор қаратишга чақирди. Уюшма баёнотида “Касалхона ва диспансерлардаги қари одамларнинг етарли даражада овқатланмаслиги ёки сув ичмаслиги учун ўлаётганини ўйлаш жуда даҳшат” дейилди.
Британия тиббиёт бирлашмасининг изоҳида ҳам соғлиқ ва ижтимоий хизматларнинг салбий томонга ўзгариши хасталарнинг сони ортиши билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб, “Бош вазир ҳукумат бошига келганидан бери соғлиқ хизматлари дуч келаётган муаммоларни ечиш учун ҳеч қандай ҳаракатни кўрмадик” деб танқид қилинди.