АҚШда ишлаб чиқарилган


  • 18 Апрель, 2018
  • 680

Рус жосуси Сергей Скрипални заҳарлаган модда мустақил лабораторияда тадқиқ қилинди. Заҳарнинг фақатгина АҚШ ва Британияда ишлаб чиқариладиган ва ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган “BZ Toxin” эканлиги аниқланди.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) рус жосуси Сергей Скрипал ва қизига март ойида уюштирилган кимёвий ҳужумда ишлатилган заҳарни текширишни тугатди. Ташкилот заҳарли модданинг келиб чиқиши Британия тарафидан тўпланган далилларга мос келишини маълум қилди. Лекин Россия OPCWнинг нохолис ҳисобот тайёрлаганини билдириб, уни қабул қилмаслигини маълум қилди.

Сўнгги шов-шувли хабар эса Швейцариядан келди. OPCWга келган 4 ҳисоботнинг учтасида Россияда ишлаб чиқарилган “Новичок” кимёвий заҳари ишлатилгани айтилиб, Швейцариядаги мустақил лаборатория таҳлилларида “BZ Toxin” топилгани маълум қилинган. Бунинг шов-шувга сабаб бўлиши эса “BZ Toxin” АҚШ лабораторияларида ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқарилиши эди. АҚШ ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқарган газ айни вақтда Британияда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Дунёнинг бошқа ҳеч қаерида ишлаб чиқарилмайдиган ушбу заҳарли газ НАТО заҳираларида ҳам мавжуд эканлиги маълум бўлди. НАТО заҳирасида “фалаж қилувчи газ” сифатида тоифаланган “BZ Toxin” ўлимга олиб келувчи ҳисобланади. У одамни маълум муддатга ё жисмоний фаолиятини фалаж қилиб қўяди ёки муайян фаолиятларини сусайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Британияда Россиянинг собиқ жосуси Скрипал ва қизининг заҳарланиши бутун дунёни уруш ҳолатига келтирганди. Ғарб мамлакатлари бу кимёвий ҳужумда Россия махсус хизматларини айблади.


Бошқа мақолалар