- 2016-06-10
Энг кичик араб ўлкасида бутун Россия заҳираларига тенг нефть заҳираси топилди. Баҳрайндаги янги нефть конида 80 миллиард баррел нефть ва 10-20 триллион фут куб табиий газ борлиги аниқланган. Баҳрайн нефть вазири Муҳаммад бин Халифа ал-Халифа “Янги кон майдони 2 минг километр квадратга тенг” деб айтди. Унинг гапларига кўра, нефть ва табиий газ заҳирасини “Haliburton” корпорацияси баҳоловчилари ва “DeGolyer and MacNaughton” консалтинг компанияси тасдиқлаган. Вазир конда нефть қазиб олиш ишлари 5 йил давомида йўлга қўйилади.
Россия матбуоти маълумотларига кўра, бутун Россиядаги аниқланган нефть заҳиралари 80 миллиард баррелни ташкил этади.
Баҳрайн қироллиги форс кўрфазидаги оролда жойлашган мамлакат. У араб ўлкалари ичида энг кичиги ҳисобланади. Баҳрайн учта йирик ва кўплаб кичик ороллардан иборат. 2016 йил маълумотларига кўра, ўлкада 1,5 миллион одам яшайди.