Қозоғистоннинг ташқи қарзлари ортмоқда


  • 13 Январь, 2017
  • 979

Қозоғистоннинг ташқи қарзлари борган сари ортиб бормоқда. Миллий банк сайтида эълон қилинган статистикага кўра, ўтган йилнинг учинчи чорагидаги маълумот бўйича, қарз 165 миллиард 364 миллион долларга етган.

Қозоғистон аҳолиси 17 миллион 700 минг бўлса, мамлакат қарзи жон бошига 9343 доллардан тўғри келади. Ҳозирги кунда мамлакат бюджетига қарам компанияларнинг хорижий давлатлардан қарзи 22 миллиард доллар.

Бу қарзнинг 6 миллард долларини “Қазақстан Даму Банкі” олган. Қолган 17 миллиард доллар “Самұрық-Қазына” миллий  фаровонлик фондига тегишли. Ундаги 60% қарз “ҚазМұнайГаз” компаниясига, 20%и эса “Қазақстан Темір жолы”га тегишли.


Бошқа мақолалар