- 2024-11-15
Туркистон вилоятига хизмат сафари билан Туркиянинг Анқара губернатори Васип Шаҳин келди. Уни Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев кутиб олди. Томонлар икки томонлама алоқанинг истиқболлари ҳақида гаплашдилар. Учрашувда турли соҳалар бўйича ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Шукеев “Қозоғистон учун турк халқи биродардир. Яқинда президентимиз Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркияни давлат сафари билан зиёрат қилди. Сафар вақтида икки томонлама муҳим келишувлар имзоланди. Турк инвесторлари Туркистон вилоятининг ривожланишида улкан ҳиссаларини қўшишмоқда. Халқаро аэропорт қурилишини жуда қисқа муддатда тугатишди. Ҳозирда замонавий госпиталь қурилиши олиб борилмоқда. Анқара билан ҳамкорликда биз янги технологияларни жорий қилиш, илм ва сайёҳликни ривожлантиришда шерикликни ўйламоқдамиз” деди.
Ўз навбатида губернатор Васип Шаҳин Туркистоннинг қисқа вақтда яхши томонга ўзгариб кетганлигини таъкидлади. У Туркистонни қўллаб қувватлашда, алоқаларни мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади.
Туркиялик меҳмонлар Туркистон театри, кутубхонаси ва Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.