ЕВРОПА мусулмонларга қарши!


  • 13 Январь, 2017
  • 963

Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши жараёни атрофидаги баҳслар Туркиянинг аксарият аҳолиси мусулмон эканлиги билан боғлиқ, деб айтди L'Opinion француз нашри шарҳловчиси Жан-Доминик Мерш "Анадолу" ахборот агентлигига.

Журналист Туркия террорчиликка қарши курашда Ғарбдан зарурий сиёсий қўллаб-қувватловни олмаётганини таъкидлаб ўтди.

"Европа ва АҚШ террорчиликка қарши курашда Туркия билан разведка маълумотлари билан бўлишади. Бу техник кўмакдир, бироқ Туркия сиёсий томондан яккаланган", деб айтди Мерш.

Унинг айтишича, Туркияга бирданига бир нечта террорчилик ташкилоти: ИШИД, Курдистон ишчи партияси ва Фатҳулла Гуленнинг ФЕТО террорчилик оқими раҳна солмоқда.

"Туркия ва Ливанда Ғарбдан кўра имкониятлар ва захиралар анча кам бўлса-да, айнан шу давлатлар қочқинларга энг кўп ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, Анқаранинг гуманитар фаолиятига юқори баҳо бериш керак. Афсуски, Европа қочқинларга тегишли тарзда ғамхўрлик қилмаяпти", деб таъкидлаб ўтди журналист. 

kun.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар