Марк Цукерберг ўлдими?


  • 25 Январь, 2017
  • 1017

“Facebook” асосчиси Марк Цукерберг ўлдими? Цукерберг ҳаётдан кўз юмди деган хабар интернет оламини ларзага солди. Марк Цукербергнинг автоҳалокатда ўлди деган миш-мишлардан кейин интернет ва ижтимоий тармоқларда “Цукерберг ўлдими?” хабари қидирилмоқда.

Миллионлаб кишилар интернет ижтимоий тармоқларида маълумот қидирмоқда. Цукерберг ҳақиқатан ўлдими? Ушбу хабарнинг интернетда тарқалаётган кўпгина ёлғонлардан бири эканлиги тахмин қилинмоқда. Марк Цукерберг 1984 йил 14 майда Нью-Йорк штатининг Уайт-Плейнс шаҳрида туғилган. Отаси тиш доктори, онаси эса психолог доктори бўлган оилада ягона ўғил фарзанд сифатида ўсди. Яҳудий дини билан тарбияланганига қарамай, у ўзининг атеист эканлигини маълум қилганди. Лицейда турли фанлардан кўплаб совринларни қўлга киритган Цукерберг АҚшнинг энг кўзга кўринган университети Гарвардда ахборот-технологиялари мутахассисилиги бўйича таълим олди. Университетнинг илк йилларида олийгоҳнинг энг гўзал қизларини танлайдиган “Facemash” номли сайтга асос солди. Сайтда Гарвардда таълим оладиган барча талабаларнинг суратлари бор эди. Лекин фотосуратларни топиш учун университет маълумотлар базасига кириш керак эди. Маълумотлар базасини бузиб кирганлиги маълум бўлган Марк Цукерберг бу ишидан кейин интизомий жазо берилганидан сўнг олийгоҳни тарк этди. Гарвард талабаларини интернет учраштириш учун “Facebook” номли ҳозирги бойлигини қозонтирган сайтга асос солди. Сайт машҳурлиги ортиб, Гарвард талабалари орасидан чиқиб, бутун дунёга тарқалди. 2012 йили 1 миллиард фойдаланувчи аъзо бўлди. 


Бошқа мақолалар