Россия Херсондан чекилди


  • 14 Ноябрь, 2022
  • 161

Херсонда кўзлаган мақсадига етолмаган Россия ҳудуддан бутунлай чекилди. Чекиниши ортидан вилоятдаги вайронагарчиликнинг миқёси спутник тасвирлари орқали яққол кўринди. Россиянинг чекинишидан кейин ортда қолган вайроналардан даҳшатли режа борлиги ҳақида иддао кун тартибига чиқди.

Украина-Россия уруши қонли жанглар билан давом этмоқда. Эрондан сотиб олган камикадзе дронлар билан урушда устун бўлиб кўринган Россия Херсондан чекинишини маълум қилди. Чекиниши ортидан вилоятдаги улкан вайронагарчиликлар кўзга  ташланди. Рус армиясининг чекиниши йирик мағлубият деб баҳоланаётганда аслида Путиннинг вилоят билан боғлиқ яширин режаси борлиги иддао этилмоқда. Режага кўра, спутник тасвирларда катта зарарга учраганлиги кўрилган Херсондаги тўғон селга сабаб бўлади ва вилоятдаги минглаб одамлар катта фалокатга учрайди.

Бошқа тарафдан минглаб одамнинг кўчаларга чиқиши ортидан Украина расмийларидан хабар келди. Хабарда вилоят аҳолиси рус армияси шаҳардан бутунлай чиқиб кетгунича уйларида қолиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шаҳар ва атрофидаги вайронагарчиликлар аслида янада катта фалокатнинг хабарчисидир. Чунки вилоятдаги йирик тўғонга етказилган зарар сув балосига сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар тўғон бузиладиган бўлса, Херсон ер билан яксон бўлишини ва дарё яқинида яшайдиган юз минглаб одам ҳалокатга учрашини айтишмоқда.


Бошқа мақолалар