- 2018-08-31
Қирғизистонда жамоат жойларида атрофдагиларни безовта қилиш, сўкиниш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланди.
Президент матбуот маркази берган баёнотда президент Алмазбек Атамбаев парламент тарафидан тақдим этилган жамоат тартиби ва хавфсизлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни қамраган қонунни имзолаганини маълум қилинди.
Хабарда жамоат жойларида ён-атрофдагиларни безовта қилиш, сўкиниш, сапиртли ичимлик истеъмол қилиш ва маст ҳолатда юришнинг олдини олиш билан бирга балоғатга етмаганларни салбий ҳаракатлардан ҳимоялашни мақсад қилган қонун билан ёшлар ва жамиятнинг ахлоқ савиясини кўтаришни кўзлагани айтилди.
Қонунни бузганларга 15 билан 45 доллар жаримага тортилади. Пул жаримасини тўламаганлар 8 соат жамоат ишлари тортилади ёки 10 кунгача ҳибсга олинади. Балоғатга етмаганларни номақбул ҳатти-ҳаракатларга мажбур қилганларга эса 145 доллар жарима белгиланади. Ушбу қонун жорий йилнинг 1 февралидан кучга киради.