Алмати аэропорт биноси давлатга қайтарилди


  • 7 Апрель, 2023
  • 155

Транспорт прокуратураси томонидан Алмати аэропортининг тижорий биноси давлат қарамоғига қайтарилди.

Алмати авиация прокуратураси ноқонуний ўзлаштирилган активларни давлатга қайтариш бўйича Алмати халқаро аэропортининг йўловчилар терминали биноси ноқонуний ўзлаштирилганини аниқлади.

Хабарда “2003 йил “Имстальком” ҲЖ Алмати ҳокимияти буюртмасига кўра, янги йўловчи терминалини қурди. Қурилиш тугагандан кейин савдо майдончаларининг бир қисми қолган 333 миллион тенге қарзини қоплаш учун пудратчининг ҳисобига ўтказилган. Лекин ички аудит текшируви натижаларига кўра, пудратчи олдида ҳеч қандай қарзи бўлмаган” дейилган.

Ҳокимият ушбу объектларга эгалик ҳуқуқини қайтариб олиш учун авиация прокуратураси Турксиб туман судига мурожаат қилиб, барча келишувларни ноқонуний ҳисоблаб, 1118 квадрат метрлик бинони давлат қарамоғига қайтаришни сўради.

2022 йил 29 декабрдаги суд қарори билан прокуратура даъвоси тўлалигича қондирилди. Суд қарори 13 мартдан кучга кирди.


Бошқа мақолалар