Иккита сув омбори қурилиши якунланиш арафасида


  • 19 Декабрь, 2025
  • 11

Туркистон вилоятида «Байдибек ота» ва «Қорақўйис» сув омборларини қуриш ишлари давом этмоқда.

«Байдибек ота» сув омбори: Сиғими 68 млн куб метр бўлган ушбу сув омбори Туркистон вилоятининг Байдибек туманида, Балабўген ва Улкен-Бўген дарёлари туташган жойдаги 860 гектар майдонда барпо этилмоқда.

Тўғон узунлиги: 1,75 км.

Тўғон баландлиги: 26 метр.

Ушбу иншоот тошқин сувларини тўплайди ва вегетация (ўсимликларнинг ўсиш) даврида қўшимча сув ҳажмини Бўген сув омборига самарали йўналтиради. Ҳозирги вақтда лойиҳа бўйича ишлар 75 фоизга бажарилган.

«Сарқирама» канали: «Байдибек ота» сув омборидан Бўген сув омборига сув узатишни тартибга солиш учун «Сарқирама» канали қурилмоқда. Узунлиги 21,7 км бўлган ушбу объект сониясига 12 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлиб, 2,5 минг гектар суғориладиган ерни сув билан таъминлайди. Бугунги кунда қарийб 21 км узунликдаги қисмда ишлар тўлиқ якунланди.

«Қорақўйис» сув омбори: Сиғими 1,2 млн куб метр бўлган ушбу сув омбори Туркистон вилоятининг Тўлабий туманида қурилмоқда. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари 90 фоизга якунланган. Объект 500 гектар суғориладиган майдонни сув билан таъминлаш имконини беради.

«Барча ишлар замонавий сифат стандартларига мувофиқ олиб борилмоқда. Янги сув омборлари тошқин ва эриган сувлардан самарали фойдаланиш имконини беради, бу эса сув ресурслари камайиб бораётган шароитда жуда муҳимдир. Қўшимча суғориладиган майдонларни ўзлаштириш, шунингдек, Бўген сув омборида сув сатҳини хавфсиз тартибга солиш имконияти пайдо бўлади.

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш учун шароитлар яхшиланади. Масалан, гидрологик ҳисоб-китобларга кўра, Бўген дарёсининг йиллик ўртача оқими 165 млн куб метрга етади. Шу сабабли, бу сувни тўплаш ва фуқаролар эҳтиёжларига йўналтириш муҳим аҳамиятга эга», — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.


Бошқа мақолалар