Тараз икки баравар катталашади


  • 23 Июль, 2024
  • 81

Тараз шаҳрининг майдони ёнидаги аҳоли пунктлари қўшилиши билан кенгаяди. Жамбил вилоятининг тегишли қарор лойиҳаси овоз бериш учун сайтга қўйилди.

Ҳужжатда “Жамбил туманининг 11 257,9181 гектар қисми, Байзақ туманининг 1 761,2014 гектар қисми Тараз шаҳри майдонига қўшилиб, Тараз шаҳри майдони 31 798,0742 гектар қилиб чегаралари ўзгартирилсин”, дейилган.

Ҳужжат изоҳида 573 минг аҳолиси бўлган Тараз шаҳрининг майдони ҳозирги 18 787 гектардан 31 798,7 гектарга кенгайтирилиши кўзда тутилганлиги айтилган.

Шаҳарнинг шарқий томонидан:

Ақбулим (аҳоли сони - 4022 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 3, касалхона - 1, масжид - 1, турар жой - 642 ва бошқа тижорий объектлар - 63),

Талас (аҳоли сони - 4879 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 1, касалхона - 1, масжид - 1, турар жой - 676 ва бошқа тижорий объектлар - 13 ),

Қизил юлдуз (аҳоли сони - 6342 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси- 4, касалхона - 1, маданият уйи - 1, масжид - 1, турар жой - 945 ва бошқа тижорий объектлар – 46),

Шимолий томондан:

Қўнғиртўбе (аҳоли сони - 484 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 1, кутубхона -1, масжид - 1, турар жойлар - 121 ва бошқа тижорий объектлар - 3),

Шайқўриқ (аҳоли сони - 4282 киши, мактаб - 2, болалар боғчаси - 1, кутубхона -1, масжид - 1, турар жой - 705 ва бошқа тижорий объектлар - 21)

Танти (аҳоли сони - 214 киши, масжид - 1, турар жой - 90 ва бошқа тижорий объектлар - 2).

Ғарбий томондан:

Бектўбе (аҳоли сони - 3292 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 3, тиббиёт пункти -1, маданият уйи - 1, масжид - 1, турар жой - 1021 ва бошқа тижорий объектлар - 6)

Қизилшариқ (аҳоли сони - 1315 киши, масжид - 1, турар жой - 114 ва бошқа тижорий объектлар - 1).

Жанубий томондан:

Кемел Турксиб (аҳоли сони - 2974 киши, мактаб - 2, болалар боғчаси - 1, тиббиёт пункти -1, масжид - 1, турар жой - 891 ва бошқа тижорий объектлар - 12),

Пригородное (аҳоли сони - 6293 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 1, амбулатория - 1, масжид - 1 ва бошқа тижорий объектлар - 10),

Жалпақтўбе (аҳоли сони - 9836 киши, мактаб - 1, болалар боғчаси - 2, маданият уйи - 1, масжид - 1, турар жой - 1725 ва бошқа тижорий объектлар - 63) аҳоли пунктлари Тараз ҳудудига қўшилмоқда.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 5 августгача давом этади.


Бошқа мақолалар