- 2017-04-21
Қирғизистон парламенти йиғилишида депутат Бақитбек Марипов пойтахтни бошқа жойга кўчиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, шу тариқа шаҳардаги тутунли ҳаво ва йўллардаги тирбандликлар масалалари ҳал этилади.
Мариповга кўра, Бишкек шаҳрида ҳатто икки бошли ҳоким бўлса ҳам тутунли ҳаво ва автомобиль йўлларидаги тирбандликлар муаамосини ҳал эта олмайди.
Депутат: “Иссиқ кўл вилоятида Асман шаҳри қурилмоқда. Бунинг учун 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Бишкекдан темир йўл изларини кўчиришга 550 миллион доллар керак бўлади. Айланиб ўтиш йўли қурилиши билан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ лозим бўлади”, деди.
Мариповнинг фикрича, шунинг учун Бишкекни кўчириб, вазирлар маҳкамасини шу ёққа жўнатиш керак. Ана шунда пойтахтда тирбандликлар бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ўз байроғини ўзгартирганди. Байроқнинг янги шаклида тўлқинсимон қуёш нурлари тўғри қилиб тасвирланган.