- 2012-12-15
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил март ойида Қозоғистонга расмий сафар билан келади. Бу ҳақда 23 февралда Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов хабар берди.
Раматов “Ҳозирда биз Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга сафари бўйича пухталик билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу Ўзбекистоннинг янги сайланган президентининг расмий равишда лавозимига киришганидан кейинги илк сафари ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, ушбу сафар мамлакатлар орасида стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини очиб беради” деди.
2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги товар айланиш ҳажми 3 миллирад АҚШ доллари бўлган. Ҳозирда буни 5 миллиард долларга етказишмоқчи.
Ҳозирча, сафар вақти аниқ белгиланмаган, 22-23 мартда бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.