- 2021-12-22
Туркияда 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб, невараларини тарбия қилаётган бувиларга давлат томонидан ойлик маош тўланади. Қарилик нафақалари 1000 дан 1800 турк лирасигача (250-450 доллар) бўлган нафақадаги аёллар уйда невараларини тарбиялаш билан қўшимча даромад топишлари мумкин. Ушбу лойиҳани Туркиянинг Бурса ва Измир шаҳарларида синаб кўришмоқчи.
Дастлаб янги лойиҳага 1000 нафар нафақадаги бувиларни жалб қилишади. Лойиҳа муваффақиятли якунланса, Туркия нинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этилади.
Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири “CNN Turk”га берган интервьюсида невараларини боқиб ўтирган бувилар 400 турк лираси (100 доллар атрофида) ойлик маош оладилар. Ушбу лойиҳадан мақсад аёлларнинг иш билан таъминланиши орттириш ва тўла иш кунига ўтишга имкон беришдир. Туркия статистика институти маълумотларига кўра, мамлакатда аёлларнинг 33%и турли соҳаларда ишлайди.