- 2024-11-21
“Whatsapp”га келган янгиланиш туфайли ёзишмаларингиз, аккаунтингиз, қисқаси “Whatsapp”га тегишли барча нарса шифр остига олинади. Фақат бир шарт билан! Бу созланмани ўзгартиришингиз керак. қуйида “Whatsapp”нинг миллионлаб фойдаланувчиси учун эълон қилган янги хусусияти:
“Whatsapp”да бугундан эътиборан фойдаланувчиларга тақдим этган янги хусусият икки қадамли тўғрилаш имконини беради. Фойдаланувчилар аввало Созлаш >Аккаунт>Икки қадамли тўғрилаш >Активация қилишни танлаши керак. (Бу созланмаларни кўрмаётган бўлсангиз, телефонингизга ҳали янгиланиш келмаган бўлади, кейинроқ яна такрорланг.) Сўнгра янги татбиқ сиздан электрон почта адреси ва 6 хонали код сўрайди. E-mail адресини бериш мажбурий эмас, лекин кодни унутган тақдирингизда тиклаш жараёни қийин бўлишини айтишимиз керак.
Ушбу татбиқни ишга туширгандан кейин ҳеч ким “Whatsapp” аккаунтингизга кодни билмасдан кира олмайди ва бошқа телефон орқали аккаунтингиздан фойдалана олмайди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. 1 миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси бўлган “Whatsapp”га ҳеч ким кутмаган яна бир янгиланиш келди. Энди хабарларни жўнатганингиздан кейин нима бўлишини кузатинг. Ушбу янгиланиш сабабли “WhatsApp” фойдаланувчиларнинг ёзишаётган кишисининг қаерда эканлигини кўриш имконини беради. Яъни энди суҳбатдошингиз изн берса, унинг шу он қаерда эканлигини кўра оласиз.
“Whatsapp”да жўнатилган хабарларни қайтариб олишингиз мумкин. “Whatsapp”нинг Android ва iOS учун ишлаб чиқилган тартиби бўйича 2.16.399 ва 2.17.3.28 рақамли бета партияларида учрайдиган бу хусусиятдан биринчисининг номи “Хабарни қайтариб олиш”. Кўпимизнинг бошимизга тушган ва “кошки бу хабарни бормасидан ўчира олсам” деб айткизадиган ҳолатларга энди чек қўйилади. “WhatsApp”нинг бу янгиланиши агар юборган хабарингиз суҳбатдошингизга етиб бормаган бўлса (қўш чизиқ пайдо бўлмаган бўлса), уни қайтариб олишингиз, яъни ўчириб ташлашингиз мумкин бўлади.
“Whatsapp”га келиши кутилган яна бир хосса эса, жуда кўп фойдаланувчини безор қиладиганга ўхшайди. Агар ёзишаётган экранни скриншот қилмоқчи бўлсангиз, яқин келажакда бу ҳолат билдириш хабари бўлиб, суҳбатдошингизга боради. “Instagram”, “Snapchat” ва “Periscope” каби татбиқлар экран скриншот қилинганда қарши тарафга хабар юборади. Бу хоссанинг “Whatsapp” учун ҳам ишлаб чиқилиши маълум бўлди. “Whatsapp” тарафидан расмий равишда эълон қилинмаган бу янгиланишнинг 5 февралдан кейин аввало бета фойдаланувчиларда сўнгра бутун фойдаланувчиларга тақдим этилиши иддао қилинмоқда.
Узоқ вақтдан бери кутилаётган бу хосса ўтган кунларда телефонимизга келди. Энди суҳбатдошингизга фотосурат юборганда нималар қила олишингизни кузатинг. Одатда 10дан ортиқ фотосурат юбориш мумкин эмасди. Янгиланиш туфайли бу кўрсаткич 30 га етди.
“Whatsapp”да интернет алоқаси узилиб қолса ҳам хабар жўната оласиз. Авваллари интернет йўқ бўлса, “жўнатиш” тугмачаси актив ҳолатда бўлмасди. Энди интернет йўқ бўлса ҳам хабар жўнатилади ва интернет қўшилганда суҳбатдошингизга етиб боради.
Аввалроқ iPhoneларга тақдим қилинган GIF излаш ва юбориш хоссаси энди Android телефонларига ҳам келди. Энди бу телефонларда ҳам ҳаракатли тасвирларни осонлик билан суҳбатдошингизга юборишингиз мумкин. Яна бир янгилик борки, бутун фойдаланувчиларга фойдали бўлади. Лекин бир ёмон хабаримиз ҳам бор.
“Whatsapp” баъзи телефонларда ишламайдиган бўлди. Бу телефонлар қуйидагилар: Энди “WhatsApp” iPhone 3G ва баъзи Android телефонларида ишлатилмайди. BlackBerry ва Nokia учун эса бошқача йўл изланмоқда. Android 2.2 версияси ва ундан пастлари, iPhone 3GSдан бошлаб iOS 6 ва паст версиялари ҳамда Windows Phone 7 билан ишлайдиган смартфонлар “WhatsApp” учун бекитилди.