Универсиада-2017 бошланди


  • 30 Январь, 2017
  • 1006

Алматида XXVIII бутунжаҳон қишки Универсиада-2017 нинг тантанали очилиш маросими Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида бўлиб ўтди.

Очилиш маросими “Алматы Арена” спорт саройида бўлиб ўтди. Маросимда терма жамоалар иштирокида анъанавий парад ўтказилди. Тантанада 57 давлат вакиллари қатнашишди.

Очилиш маросимида бир ярим минг санъаткор қатнашди. Ушбу маросим Қозоғистоннинг “Қозоғистон”, “Хабар” ва “Қазспорт” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри трансляция билан олиб берилди.

Алматидаги қишки Универсиада унда иштирок этаётган давлатлар ва университетлар миқдори бўйича бир неча рекордлар ўрнатишга улгурди. Бугунга келиб унда 57 та давлатдан иштирокчилар рўйхатдан ўтганлар, яна 1700 нафар спортчи ва 1000 нафар расмий шахслар келиши кутилмоқда. Бутун дунёнинг 578 та университетидан талабалар медаллар учун кураш олиб борадилар. Универсиаданинг спортчилар қишлоғига 1200 спортчи жойлашиб бўлди.

Универсиада 8 февраль куни якунланади. 


Бошқа мақолалар