“Ер учун бир соат” акцияси


  • 28 Март, 2012
  • 1527

31 март куни  соат 20.30  дан 21.30 гача Қозоғистон аҳолисидан электр чироқларини ўчириш сўралади. Шу тариқа ҳар бир одам Қозоғистон ва бутун сайёранинг келажагидан, иқлимнинг глобал ўзгаришидан  ўз хавотирини маълум қилади.

Табиатни асраш Бутун олам фонди маълумотларига кўра, Қозоғистон бу акцияга тўрт йилдан бери биринчилардан бўлиб қўшилмоқда. Жорий йилда «Ер учун бир соат» акцияси мамлакатнинг 60 дан ортиқ шаҳрида ўтказилади. Қозоғистоннинг 9 миллион аҳолиси ушбу акцияни қўллаб-қувватлаши ҳамда унда иштирок этишини маълум қилган.

Ушбу акция биринчи марта 2007 йил март ойида Австралияда ўтказилган. 2011 йилда дунё бўйича 1 миллиард 300 миллиондан ортиқ киши акцияда иштирок этди.

Акцияда фаол иштирок этадиган шаҳарлар рўйхатида Лондон, Пекин, Лос-Анжелес, Сидней, Хельсинки ва бошқа йирик шаҳарлар бор. “Ер учун бир соат” акциясида Қозоғистонинг Астана, Алматы, Павлодар, Ақтобе, Атирау, Қарағанда, Урджар, Шимкент шаҳарлари қатнашади.

Ушбу акцияда иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, хоҳловчилар 31 март куни соат 20.30  дан 21.30 гача чироқларни ўчириш билан бу ҳаракатга қўшилиши мумкин.


Бошқа мақолалар