Ўзбекистонда карантин 1 июнгача узайтирилди


  • 15 Май, 2020
  • 417

Ўзбекистонда карантин ҳолати 1 июнгача узайтирилди.

Ушбу кўрсатмани президент Шавкат Мирзиёев 14 май     кунги видеоселектор мажлисида берди. Давлат раҳбари аҳоли, айниқса ёшлар карантин ҳолатининг юмшатилганини тўғри тушунмай, заруратсиз оммавий равишда кўчага чиқа бошлаганлигини таъкидлади.

Мирзиёев “Бундай ҳолатлар ҳамда сўнгги кунларда инфекция билан касалланганларнинг ортиши барчамизни ҳушёр бўлишга чақиради” деди.

Лекин Ўзбекистон 15 май кунидан бошлаб баъзи объектлар ишга тушади.

Коронавирус тарқалиши юқори бўлган “Қизил ҳудуд”ларда якка тадбиркорлар, косиблар, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатадиганлар, электрон қурилмаларни ва мобил телефонларни таъмирлашга рухсат берилган.

“Сариқ ҳудуд”да эса парклар ва дам олиш жойлари (аттракцион, кўнгилочар жойлар ва фаст-фудлардан ташқари) иш бошлайди.

“Яшил ҳудуд”ларда стадионлар, музейлар, ветеринар клиникалар очилган.

Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига кўра, 2645 киши касалланган, улардан 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.


Бошқа мақолалар