- 2018-12-17
Сурия президенти Башар Асаднинг жиддий соғлиқ муаммолари борлигини билдирган хабарлар сўнгги ҳафтада авж олди. Башар Асад оғир аҳволда шифохонада эканлигимаълум бўлди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Баъзи нашрлар Асад инсульт бўлганини айтса, баъзилар ўқотар қуролдан яраланиб, даволаш учун касалхонага келтирилганини хабар бермоқда. Франциянинг “Le Point” газетаси Башар Асадни эронлик қўриқчиси Маҳди ал-Яжубий тарафидан суиқасдга учраганини билдирди. Ливан газетаси “Ал-Мустакбал” эса “ишончли манбалари” Асад ишемик инсультни кечирганини ва юқори хавфсизлик чоралари остида Шом касалхонасида даволанаётганини хабар берди. Кеча Шомдан янги маълумотлар келди. Шом ва Латакияда Асад ўладиган ҳолатда бошқарув бўшаб қолишининг олдини олиш учун Россия аскарлари давлат бинолари ва ҳарбий марказларда чора-тадбирлар олишди. Икки шаҳарда ҳам Башар Асаднинг укаси Моҳир Асаднинг фотосуратлари кўчаларга илинди. Кўплаб режим тарафдорлари Асад ўладиган бўлса, хорижга қочиш ҳозирлигини кўраётгани иддао этилди. Ҳозирги вақтда Башар Асад режими ва унинг тарафдорлари Сурияда ўқ очишни тўхтатиш режимини фаол бузишда давом этишмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрига кўра, Башар Асаднинг ўлими бутун дунёда хурсандчиликка сабаб бўлади.