- 2016-07-23
“Washington Post” газетаси саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ортидан Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмоннинг обрўси жиддий равишда пасайиб кетганлигини ва ўлка бошқарувидаги позицияси ҳам таҳликада эканлигини ёзди.
Хабарда “АҚШ президенти Дональд Трамп 33 ёшли принц Муҳаммад бин Салмоннинг энг катта суянчиқларидан эди. Лекин у ҳам Риёднинг Қошиқчи масаласидаги ҳаракатини қоралади” дейилди.
Трампнинг Саудия Арабистонга қурол сотишни тўхтатиш ва санкциялар киритиш борасида истаксиз ҳаракати таъкидланган хабарда бунга қарамай Конгресдаги республикачи ва демократ партиясидагилар Саудия бошқарувига норозилигини билдириб, бизнесда ҳам кўплаб компаниялар Саудия Арабистон билан алоқасини узганлиги қайд этилди.
Принц бин Салмоннинг бошқарувдаги ўрни таҳликада эканлигини ва қирол Салмон бин Абдулазизга нисбатан босимлар ортгани билдирилган хабарда қуйидаги ифодалар ўрин олди:
“Қирол бин Абдулазизнинг Лондонда яшайдиган укаси принц Аҳмад бин Абдулазизнинг Саудия Арабистонга қайтишига доир хабарлар тахтнинг кейинги вориси ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги мишмишларни орттирди. Айтилаётган сценарийлардан бирига кўра, Муҳаммад бин Салмоннинг бошқарувни қиролликка қарши халқаро хавфсизликни таъминловчи юқори лавозимли қариндоши билан бўлишишга мажбур бўлишидир.”
Хабарда Трамп ҳукумати принцга Ямандаги ички уруш, Қатарга нисбатан санкциялар ва Ливан бош вазири Саад Ҳаририйнинг ўғирланиши каби мавзуларда қўллаб-қувватлагани ёдга олинди.
Бошқа тарафдан Исроил бош вазири Нетаньяҳу Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан кейин АҚШ президенти Трамп билан боғланиб, Саудия Арабистон принци Муҳаммад бин Салмонни қўллаб-қувватлашини сўраганлиги маълум бўлди.