Бугун Қозоғистонда Сурия масаласи ҳал этилади


  • 16 Февраль, 2017
  • 907

Бугун, 16 февраль куни Астана шаҳрида Сурия инқирозини бартараф этиш учун томонлар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мамлакат ТИВ матбуот котиби Ануар Жайнаков йиғилишда иштирок этиш учун таклиф қилинган вакилларнинг барчаси Қозоғистон пойтахтига етиб келгани, учрашув бошланиш арафасида эканини маълум қилган.

Бундан ташқари, у Қозоғистонга Сурия ҳукуматига мухолифат, “Жаиш ал-Ислам” гуруҳининг вакили Муҳаммад Аллуш ҳам келганини тасдиқлади.

Маълумот учун, Россия ТИВ Остонада кенгайтирилган тартибдаги учрашувлар бошланишидан аввал, Туркия томони билан учрашиб, сўнгги сиёсий вазиятлар юзасидан келишиб олади.

Алишер Рўзиоҳунов


Бошқа мақолалар