АҚШ-Исроил жосуслик тўри йўқ қилинди


  • 11 Июнь, 2024
  • 350

Хусийлар Яманда АҚШ ва Исроил учун жосуслик фаолияти билан шуғулланадиган тўдани йўқ қилганликларини билдиришди. Бу ўтказилган операцияларда АҚШ элчихонасининг собиқ ходими ҳам қўлга олинди. Бундан ташқари жосусларнинг БМТ таркибидаги ташкилотлар паноҳида саботаж фаолиятларини олиб борганлиги аниқланди.

Хусийларнинг разведка бошлиғи Абдел Ҳаким “АҚШ-Исроил жосуслик тўдаси ўн йиллар давомида расмий ва норасмий муассасаларда душман учун жосуслик ва саботаж фаолиятларини олиб борган. АҚШлик вакиллар саботаж фаолиятларини давом эттириш учун АҚШ элчихонасидаги лавозимларидан фойдаланган. АҚШ элчихонаси Санодан чиқиб кетганидан кейин жосус тўдасининг аъзолари халқаро ва БМТга қарашли ташкилотлар паноҳида бу фаолиятларини давом эттиришди” деди.

БМТ матбуот котиби Стефан Дужаррик 7 июнь куни берган интервьюсида хусийлар ораларида 11 нафар БМТ ходими ҳам бўлган бир гуруҳ волонтерларни қўлга олганлигини маълум қилганди.

Бундан ташқари, хусийлар сўнгги уч йилда Санодаги АҚШ элчихонасида ишлаган 20 нафар яманлик ходимни ҳам ҳибсга олган. Ямандаги АҚШ элчихонаси 2014 йили ўз фаолиятини тўхтатганди.


Бошқа мақолалар